Жаҳон

Афғонистоннинг халқаро захиралари музлатиб қўйилиши Доҳа келишувига зид бўлган — "Толибон"

Толиблар АҚШ Конгрессига очиқ хат ёзди.

Афғонистоннинг халқаро захиралари музлатиб қўйилиши Доҳа келишувига зид бўлган — "Толибон"

 

“Толибон” АҚШ конгрессига очиқ хат ёзди. Мактубни мамлакат ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Абдулқодир Балхий ўқиб эшиттирган.

 

Унда Доҳа келишувларига амал қилишга чақирилган. Толиблар унга амал қилиш АҚШ манфаатларига ҳам жавоб беришини қайд қилган. Шунингдек, ҳаракат Кобулга шаҳар аҳолиси илтимоси билан киргани, сабаби Ашраф Ғани қочиб кетгандан кейин ҳокимият ваакуми пайдо бўлганлиги маълум қилинган.

 

“Толибон” ўзини суверен ва масъулиятли ҳукумат сифатида баҳолаган, улар коррупция ва қонун бузилишига қарши курашаётганлиги таъкидланган.

 

Шу билан бирга улар АҚШни иқтисодий санкцияларни бекор қилишга чақирган.

 

“Афғонистон халқаро активларининг музлатиб қўйилиши кутилмаган ва Доҳа келишувларига зид ҳодиса бўлди. Бу Афғонистонда мавжуд барча муаммолар асосий сабабчиси ва АҚШ обрўсига жиддий путур етказади.

АҚШ ўз санкцияларини бекор қилмаса, қишда жуда катта гуманитар ҳалокат ва миграция содир бўлади, бу эса барча учун янги муаммоларни вужудга келтиради”, – дейилади мактубда.

 

Аввалроқ Афғонистонда 2021 йилда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш кўпайгани маълум қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ғазода Исроил ҳужумлари давом этмоқда: олти фаластинлик ҳалок бўлди

Ўтган йили эълон қилинган сулҳдан буён Исроил ҳужумлари оқибатида 1600 нафардан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган.

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Қалин туман катта фожиа келтирди: 12 киши ҳалок бўлди

Кўриш масофаси айрим жойларда атиги 10 метргача қисқариши оқибатида Болгарияда йирик йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Россия Украинадаги 10 та вилоятга ҳужум қилди: энергетика объектлари шикастланди

Зарба оқибатида бир нечта вилоятда электр таъминотида узилишлар кузатилди, Винница вилоятида эса икки киши ҳалок бўлди.

Нетаньяху ҳар куни Трампни Эронга ҳужум қилишга чақирмоқда — FT

Нетаньяху ҳар куни Трампни Эронга ҳужум қилишга чақирмоқда — FT

Араб ва мусулмон давлатлари етакчилари бундан хавотирда.

Туркиядаги пўлат заводида портлаш: 16 киши ҳалок бўлди

Туркиядаги пўлат заводида портлаш: 16 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса юзасидан тергов бошланиб, 5 киши ҳибсга олинган.

Покистонда тўғон тўсиғи қулади: қурилиш майдонини сув босди

Покистонда тўғон тўсиғи қулади: қурилиш майдонини сув босди

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳатланмаган ва ҳалок бўлмаган.

Европада электр энергияси нархи кескин ошди: бир мегаватт-соат 600 евродан қимматлашди

Европада электр энергияси нархи кескин ошди: бир мегаватт-соат 600 евродан қимматлашди

Европада шамолсиз ва булутли об-ҳаво сабаб қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш камайди.

Ғазода қум уюми чодирлар устига қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Ғазода қум уюми чодирлар устига қулади: тўрт киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир оқибатида юз берган ҳодиса Дайр ал-Балаҳ шаҳри жанубидаги кўчирилган оилалар лагерида содир бўлган.