Жаҳон

Афғонистонда гиёҳванд моддалар етиштириш кўпайган — БМТ

Шунингдек, мамлакат ичкарисида унинг нархи ошганлиги маълум қилинди.

Афғонистонда гиёҳванд моддалар етиштириш кўпайган — БМТ

 

Афғонистонда 2021 йилда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш 8 фоизга ортган. БМТ гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси маълум қилди.

 

Малъумотларга кўра, бу йил 6.8 тонна гиёҳванд модда етиштирилган.

 

“Бу ўсиш шуни англатадики, бутун дунёга 320 тонна тоза героин чиқиши мумкин”, – дейилади бошқарма ҳисоботида.

 

Таъкидланишича, Афғонистон жаҳондаги 85 фоиз опий ишлаб чиқаради.

 

“Афғонистонда шаклланган вазият халқаро ҳамжамиятнинг зудлик билан аралашувини талаб этмоқда. БМТ кўмагида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний етиштирилиши ва ишлаб чиқарилишига, шунингдек, бутун дунёда бу товарга талаб пасайишига эришиш керак”, – деб қайд этилган ҳисоботда.

 

Қўшимча қилинишича, 2021 йилда опиумлар етиштирилишидан Афғонистонда 1.8 миллиард доллардан 2.7миллиард долларгача фойда олинган. Мамлакатдаги сиёсий беқарорлик эса унинг нархи икки баробар ошишига сабаб бўлган.

 

Аввалроқ Афғонистон собиқ президенти Ҳамид Карзай ИШИД хавфи ҳақида фикрларини айтганди. Шунингдек, Қозоғистон шимолида Афғонистон фуқаролари қўлга олингани ҳақида хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Покистонда кучли ёмғирлар оқибатида бир кунда 9 киши ҳалок бўлди

Муссон ёғинлари қурбонлар ва вайронагарчиликларга сабаб бўлди.

custom img

АҚШ мигрантлар учун 14 та янги сақлаш маркази қуришни режалаштирмоқда

Маъмурият кунига 2 минг нафар мигрантни ҳибсга олиш бўйича режа устида ишламоқда.

custom img

Эрон дронлари Иорданияга ҳужум қилди

Иордания ҳарбийлари мамлакат ҳаво ҳудудига кирган бешта Эрон дронини уриб туширганини маълум қилди.

custom img

FIFА Аргентина устидан тергов бошлади

FIFА ЖЧ-2026 финалидан сўнг Аргентина футболчилари иштирокидаги тартибсизликлар юзасидан интизомий тергов бошлаганини маълум қилди.

custom img

Трамп Канаданинг айрим маҳсулотларига 50 фоизлик бож жорий қилди

Канада бош вазири бу қарорни АҚШ–Канада–Мексика эркин савдо келишувига зид деб баҳолади.

custom img

2030 йилги Жаҳон чемпионати олтита мамлакатда ўтказилади

Турнирнинг 100 йиллиги муносабати билан Жаҳон чемпионатини 64 та жамоа иштирокида ўтказиш таклиф қилинди.

custom img

Исроил Ғазода янги хавфсизлик деворини қурмоқда

Мутахассислар бу вақтинчалик "сариқ чизиқ" амалда доимий чегарага айланиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

custom img

Афғонистондаги сув тошқинлари оқибатида 20 киши ҳалок бўлди

Қидирув-қутқарув ишлари давом этаётгани сабабли қурбонлар сони яна ортиши мумкинлиги маълум қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"