Жаҳон

"Агар чиндан ҳам қайғураётган бўлсангиз, қурол юборинг!"

Украина ташқи ишлар вазири мамлакат шарқидаги вазият ҳамма ўйлагандан ҳам ёмонроқ эканидан огоҳлантирди.

"Агар чиндан ҳам қайғураётган бўлсангиз, қурол юборинг!"

 

Дмитрий Кулеба Twitter'да ўз обуначилари томонидан юборилган саволларга тўғридан-тўғри жавоб берар экан, Украина кўпроқ қуролга муҳтожлигини айтди.

 

"Қурол, қурол ва яна бир бор қурол, — деди Кулеба халқаро ҳамжамиятга мурожаатида. — Биз артиллериясиз, ракета тизимларисиз рус қўшинларини ортга қайтара олмаймиз. Агар сиз ҳақиқатан ҳам Украина ҳақида қайғурсангиз, Украина ўз ҳудудларини қайтариб олишини истасангиз, бизга имкон қадар тезроқ ракета тизимларини юборинг".

 

Унинг эслатишича, бир муддат аввал Қўшма Штатлар ушбу қуролларни етказиб беришини айтган, бироқ ҳозирча етказиб берилмаган.

 

"Бизнинг улардан ягона илтимосимиз бу қарорни имкон қадар тезроқ қабул қилишдир, чунки биз учун ҳар бир кун ҳалок бўлганлар, йўқолган километрлар дегани", — деди Кулеба.

 

Унинг фикрича, бошқа давлатлар ҳам ўзлари шундай қарор қабул қилишдан олдин АҚШнинг бу қадамини кутишмоқда. Кулебанинг таъкидлашича, украина ракета тизимларини қабул қилса ва етарлича оғир қуролларга эга бўлса, Херсонни озод қила олади.

 

CNN телеканали номи ошкор этилмаган бир қанча расмийларга таяниб, Байден маъмурияти Украинага Киев сўраган илғор узоқ масофали ракета тизимларини етказиб беришга тайёрланаётгани ҳақида хабар берди.

 

Телерадиокомпания манбаларига кўра, маъмурият келгуси ҳафтада эълон қилиниши мумкин бўлган каттароқ ҳарбий ёрдам пакетининг бир қисми сифатида тизимларни жойлаштиришга интилмоқда.

 

Сўнгги кунларда АҚШ маъмурияти ва НАТО раҳбарияти Украинага аввалдан ваъда қилинган оғир қуролларни топширишни кечиктиргани учун ҳам Украина расмийлари, ҳам баъзи Ғарб сиёсатчилари томонидан танқид остига олинди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

"Агар чиндан ҳам қайғураётган бўлсангиз, қурол юборинг!" | Zamon.uz