Ўзбекистон

Алиментдан яширинган эркак бувисининг уйидан топилди

Унинг қарздорлиги 100 миллиондан ошиб кетган.

Алиментдан яширинган эркак бувисининг уйидан топилди

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида салкам 10 йилдан бери алимент тўламай яширин юрган эркак бувисининг уйидан топилди. Бу ҳақида МИБ ахборот хизмати хабар берди. 

 

Қайд этилишича, фуқаролик ишлари бўйича Ғиждувон туманлараро суднинг 2015 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ж.A.дан ундирувчи Г.Р. фойдасига икки нафар фарзанди таъминоти учун қарздорнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.

 

Ижро ҳужжатида алимент тўловлари ойма-ой тўлов қилиниши белгиланган бўлсада, қарздор яшаш уйидан чиқиб кетиб, тўловларни вақтида тўламагани сабабли унга нисбатан қидирув эълон қилинган. Қарздор 11 йил Россияда бўлиб, қайтиб келгач Ғиждувон туманида бувисининг хонадонида яшириниб юрган. 

 

Бошқарманинг қидирув шўбаси томонидан олиб борилган тадбирда қарздор топилиб, тегишли чора кўриш учун давлат ижрочисига топширилган. Қарздор отанинг алимент тўловларидан бўлган қарзи қайта ҳисоб-китоб қилинганда 2024 йил ҳолатида 130,6 миллион сўмни ташкил қилди. 

 

Ҳозирда қарздорга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, кўриб чиқиш учун тегишли судга юборилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилди.

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Тўй жанжали ўлим билан якунланди: марҳумнинг Ўзбекистон фуқароси экани рад этилди

Турк ОАВлари пичоқбозлик қурбонини ўзбекистонлик деб кўрсатган эди.

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Тошкентда алимент ва банкдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Айни пайтда автомашина белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Тошкентда собиқ ходим МИБ орқали ўз лавозимига тикланди

Ижро ҳаракатлари давомида собиқ ходим раҳбар котибаси лавозимига қайта тикланган.

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Bekobodda qarzdorlik sababli 9 mlrd so‘mlik bino sotildi

Ҳозирги кунда ижро иши амалдаги қонунчилик талабларига асосан тамомланган.

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Берунийда МИБ орқали фарзандлар ота тарбиясига олиб берилди

Натижада болалар отаси бағрига қайтарилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Фарғонада МИБ орқали болалар она бағрига қайтди

Маълум бўлишича, 11 ва 7 ёшли икки қизалоқ узоқ вақт онасидан алоҳида яшаган.

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Фарғонада фермердан 192,6 млн жарима ундирилди

Аниқланишича, фермер хўжалиги раҳбари минерал ўғит етказиб беришни ваъда қилиб, фуқародан 20 минг АҚШ доллари олган.

Самарқандда МИБ газ таъминоти корхонаси фойдасига 20,8 млрд сўм маблағ ундирди

Самарқандда МИБ газ таъминоти корхонаси фойдасига 20,8 млрд сўм маблағ ундирди

Шу тариқа йил бошидан буён 3 124 та ижро ҳужжати тамомланган.