1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Cаломатлик

Аллергияга мойил кишилар совуқдан қандай ҳимояланиши керак?

Мутахассис бу бўйича тавсиялар берди.

Аллергияга мойил кишилар совуқдан қандай ҳимояланиши керак?

Қишнинг изғирин кунларида терида қизариш, шиш, пуфакчалар ва қичишиш каби совуққа аллергия белгилари кузатилса, аллерголог-иммунологга мурожаат қилиш ва шифокор кўрсатмасига кўра, махсус синамаларни топшириш зарур. Шундан сўнг мутахассис тегишли даво муолажаларини белгилайди.

 

Аллергияга мойиллиги бор кишилар совуқдан ҳимояланишда қуйидаги тавсияларга амал қилишлари керак:

  • Аввало, қалин кийиниш зарур! Қўлқоп, бош кийим, шарф ва иссиқ пайпоқлардан фойдаланинг!
  • Изғирин ҳароратда кўчага чиқишдан аввал шифокор тавсия этган ҳимоя кремлари ва махсус малҳамларни қўлланг!
  • Совуқ ичимлик ва егуликлар истеъмол қилманг!
  • Ювиниш ва чўмилиш чоғида қаттиқ мочалкалардан фойдаланманг!
  • Иммунитетни мустаҳкамловчи маҳсулотлар, дармондорилар, темир, кальций, цинк, калий, селенга бой таомлар истеъмол қилинг!

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика