Cаломатлик

ЖССТ бачадон бўйни саратонининг олдини олиш бўйича тавсия берди

У йилига 350 минг нафардан ортиқ аёлнинг ўлимига сабаб бўлмоқда.

ЖССТ бачадон бўйни саратонининг олдини олиш бўйича тавсия берди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, бачадон бўйни саратони дунё бўйича йилига 350 минг нафардан ортиқ аёлнинг ўлимига сабаб бўлмоқда. 

 

Ваҳоланки, мазкур патология — бутунлай олдини олиш мумкин бўлган онкологик касаллик. Бунинг учун уни эрта аниқлаш, ташхислаш зарур. Шу тариқа касалланиш ва ўлим ҳолатларининг олдини олишга эришиш мумкин. 

 

Айни сабабдан ЖССТнинг бачадон бўйни саратонини бартараф қилишни тезлаштириш бўйича глобал стратегиясида 9-14 ёшдаги қизларни одам папиллома вирусига карши эмлаш тавсия этилган. 

 

Қолаверса, ушбу хасталикни эрта босқичда аниқлаш имконини берувчи диагностика воситалари, самарали муолажа курслари аллақачон тиббий амалиётда қўлланилмоқда. 

 

Бироқ баъзи ўрта ва паст даромадга эга мамлакатларда бу имкониятлар чегараланган. Оқибатда уларда ушбу патологиядан ўлим кўрсаткичи 94 фоизга етгани ачинарлидир. 

 

ЖССТнинг тегишли стратегиясига кўра, 2030 йилга бориб қуйидаги учта глобал мақсадни тўлиқ амалга ошириш белгиланган:

 

  • Қизларнинг 90 фоизини одам папиллома вирусига қарши тўлиқ эмлаш.
  • Аёлларнинг 70 фоизини ўз вақтида скрининг текширувидан ўтказишни таъминлаш.
  • Саратонолди ҳолатлар аниқланган аёлларни даволаш қамровини 90 фоизга етказиш. 

 

Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ҳукуматларни эмлаш қамровини ошириш ва соддалаштирилган скрининг дастурларини яратишни қўллаб-қувватлашга чақирди. 

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб миллий эмлаш календарига бачадон бўйни саратонига қарши қўлланилувчи ОПВ вакцинаси киритилган бўлиб, ҳар йили 9 ёшли 350 минг нафардан ортиқ қизлар ушбу касалликка қарши эмланмоқда.

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.