Cаломатлик

Дунёда безгакка чалиниш ҳолатлари ошмоқда

ЖССТ раҳбари янги ҳисоботни эълон қилди.

Дунёда безгакка чалиниш ҳолатлари ошмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 263 миллион нафарни ташкил этган. Экспертлар ушбу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 11 миллион нафарга ортганидан хавотирда. 

 

Шунингдек, беморлардан 597 минг нафари ҳаётдан кўз юмган. Вафот этганларнинг катта қисми 5 ёшгача бўлган болалардир. Эпидемиядан асосан Африка минтақаси аҳолиси азият чекмоқда.

 

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус қайд этганидек, замонавий тиббиёт ютуқлари ҳисобга олинса, ҳеч ким безгакдан ўлмаслиги керак. Ҳозир бунга қарши курашиш воситалари мавжуд. Бу борадаги профилактика, диагностика ва даволаш усуллари самарадорлиги ҳам юқори.

 

Қолаверса, сўнгги йилларда безгакка қарши иккита вакцина яратилди. Эмлаш орқали ҳар йили ўн минглаб болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш мумкин.

 

Шунга қарамай, Африка минтақаси аҳолиси, айниқса, болалар ва ҳомиладор аёллар бу касаллик қурбонига айланаётгани ачинарлидир. Экспертлар инфекция ўчоқлари аниқланган мамлакатларга кўмак бериш йўли билан эпидемияни жиловлаш имкони бор, деган фикрда.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"