Жаҳон

Америкада фуқаролардан бири Байден билан учрашиш учун Капитолий атрофига бомба ўрнатди

Вашингтон полицияси Конгресс кутубхонаси атрофидаги бир неча бинолардан одамларни эвакуация қилди.

Америкада фуқаролардан бири Байден билан учрашиш учун Капитолий атрофига бомба ўрнатди

У ерга юк машинаси келиб тўхтади ва ҳайдовчи бомба борлигини айтди. Полиция унинг қўлида детонаторга ўхшаш қурилмани пайқади. Улар ҳайдовчи билан музокара олиб бормоқда. CBS мухбири хабар беришича, у Facebook'да жонли эфирда Байден билан гаплашишни талаб қилмоқда. 

UPD - гумонланувчининг шахси аниқланди, лекин унинг мақсади ҳозирча номаълум.

Нью -Йорк марказидаги Таймс-Сквер майдонидан одамлар эвакуация қилинди.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Капитолий ҳудудида "миналанган" машина ҳайдовчисининг суратларини эълон қилишди. Очилган тасвирларда 40-50 ёшли оқ танли одам қора пикапда ўтиргани ва мобил телефони борлиги тасвирланган. Тахминларга кўра, унинг исми Рей Росбери.

Конгресс кутубхонаси ташқарисида машинада ўтирган эркакнинг сўзларига кўра, у яна шаҳарнинг турли жойларига 4 та портловчи мослама жойлаштирган. Уларнинг портлаши ўзининг ўлимига боғлиқ.  

Эркак ҳеч кимни ўлдирмоқчи эмас, шунчаки Байден билан Қўшма штатлар келажаги ҳақида суҳбатлашмоқчи. 

Фойдаланувчиларга кўра, айнан мана шу одам Конгресс кутубхонаси яқинида бомба билан таҳдид қилган. У ўз  Facebook саҳифасида жонли трансляция қилиб, бомбани портлатиш билан қўрқитди ва шаҳарнинг бошқа жойларига ўрнатилган портловчи қурилмалар ҳақида хабар берди. Aйни пайтда унинг саҳифаси блокланган.

Полиция Нью -Йоркдаги Таймс -сквердаги шубҳали объектни текширганини маълум қилди, ҳеч қандай хавф йўқлиги айтилмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.