“Anonymous” хакерлари Россиянинг авиация серверларини бузиб кирди
Жами 65 терабайтга яқин маълумотлар йўқ қилинган.

“Anonymous” халқаро хакерлик гуруҳи “РосАвиация” серверларини бузиб кирди. Бу ҳақда улар ўзларининг Твиттер саҳифасида маълум қилишган.
Федерал ҳаво транспорти агентлиги инфратузилмасига киберҳужум натижасида серверлардан барча ҳужжатлар, файллар, ҳаво кемаларини рўйхатга олиш маълумотлари ва почта жўнатмалари ўчиб кетган. Ҳаммаси бўлиб 65 терабайтга яқин маълумотлар йўқ қилинган.
Расмийлар маълумотларнинг нусхаларини изламоқда. Aviation Herald нашрининг ёзишича, бу маълумотларнинг захира нусхаси йўқ — Россия Молия вазирлиги бунга маблағ ажратмаган.








