Жаҳон

АҚШ Эрондаги намойишчиларга ёрдам беришга тайёр — Трамп

Декабрь ойи охиридан бери Эроннинг йирик шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

АҚШ Эрондаги намойишчиларга ёрдам беришга тайёр — Трамп

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Эронда давом этаётган норозилик намойишлари юзасидан баёнот берди. У агар Эронда тинч намойишчиларга нисбатан зўравонлик давом этса, Қўшма Штатлар уларга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.

 

Мазкур баёнот Трамп томонидан Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинди. Унда АҚШ президенти, агар Эрон расмийлари тинч аҳолини куч ишлатиб бостиришни давом эттирса, Вашингтон бунга бефарқ қолмаслигини таъкидлаган.

 

Бунга жавобан Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби АҚШнинг бундай баёнотларини Теҳроннинг ички ишларига аралашув сифатида баҳолаб, бу бутун Яқин Шарқ минтақасида беқарорликни кучайтириши мумкинлигини айтди.

 

Маълумотларга кўра, 2025 йил декабрь ойининг охиридан буён Эроннинг йирик шаҳарларида норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Намойишларга маҳаллий валютанинг кескин қадрсизланиши ва иқтисодий босимлар сабаб бўлган.

 

Тўқнашувлар чоғида камида олти киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда. Улардан беш нафари намойишчи, яна бир киши эса, оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига қарашли Басиж бўлинмаси аъзоси бўлган. Хавфсизлик кучлари намойишларни тарқатиш жараёнида кўз ёшартирувчи газ ва ўқотар қуроллардан фойдалангани айтилмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.