АҚШ Ҳиндистоннинг Россия нефтига қарамлигини қисқартиришга ёрдам бермоқчи. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Оқ уйнинг иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Далип Сингх Нью-Деҳлига ташрифида бу масалани муҳокама қилган. У РФга қарши санкцияларга амал қилиш муҳимлигини ҳам таъкидлаган.
Псакининг қўшимча, Сингх Ҳиндистонга огоҳлантириш билан чиқмаган ҳамда “ҳар бир давлат Россиядан нефть импорт қилиш масаласини ўзи ҳал этиши мумкин”лигини тан олган.
Аввалроқ АҚШ Ҳиндистонни Россия билан қалин иқтисодий алоқаларнинг оқибатидан огоҳлантирганди.


