Жаҳон

АҚШ озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда

Қўшма Штатлар президент Жо Байден сиёсати туфайли мисли кўрилмаган озиқ-овқат танқислиги юзага келмоқда.

АҚШ озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда



Daily Wire: журналисти Майкл Ноулз (Maykl Noulz) шундай огоҳлантириш билан чиқди.

 

Кузатувчининг қайд этишича, Байден 14 ойдан бери ҳокимият тепасида. Бу вақт ичида инфляция 40 йиллик энг юқори даражага етди ва бензин нархи тарихий рекордни янгилади.  



Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Байден Украинадаги воқеалар ва Россияга нисбатан жорий қилинган санкциялар глобал дефицитни келтириб чиқариши мумкинлигини айтган эди. Шу билан бирга, у Россия ва Украинани Европанинг “нон савати” деб атаган.

 

БМТ Жаҳон озиқ-овқат дастурининг расмий вакили Томсон Пири, ўз навбатида, Украинадаги воқеалар озиқ-овқат нархининг ошиши ва дунёда очарчиликка олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.  



Пандемиядан кейинги ишлаб чиқариш таъминот занжири узилишлари, айрим товарларга талабнинг ўсиши, газ ва нефть нархларининг кескин кўтарилиши натижасида инфляция бутун дунё бўйлаб тезлашмоқда.  



Шундай қилиб, февраль ойида АҚШда йиллик инфляция 7,9 % гача тезлашди, бу 1982 йилдан бери энг юқори кўрсаткич бўлди. Ва евроҳудудда ҳам нархларнинг рекорд даражасида ўсиши кузатилмоқда.  

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда | Zamon.uz