АҚШ-Россия кескинлигига қарамай, Сурия чўлларида икки давлат ҳарбийлари дўстона учрашув ўтказди
Бу 8 октябрда бўлган.

8 октябрь куни АҚШ ва Россия патруллари Суриянинг Эль-Хасака провинциясида учрашиб қолди. Икки давлат ўртасидаги кескинликка қарамай, учрашув дўстона руҳда кечди.

Бу америкалик ва россиялик ҳарбийларнинг минтақада биринчи марта тўқнашиб қолиши эмас. Аммо бу сафар улар шунчаки бир-бирининг олдидан ўтиб кета олмади. Ҳарбий колонналар тўхтаган ва аскарлар ўзаро дўстона мулоқот қилган ва биргаликда суратга тушишган.

Айрим ҳарбийлар ҳатто ўзаро формаси белгиларини алмашган.

АҚШ 2014 йилдан, Россия эса 2015 йилдан буён Сурия низосида иштирок этиб келади. Вашингтон мухолифатни қўллаб-қувватласа, Москва амалдаги президент Башар Асад тарафдори ҳисобланади.







