АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкан Қўшма Штатлар разведкаси Россия қўшинларининг Украина чегарасидан олиб чиқиб кетилганини тасдиқлай олмаганини айтди.
"Биз Россия қўшинларининг Украина чегараларидан бирорта ҳам чекиниши ёки олиб чиқилишини ҳали кўрмадик. Биз буни диққат билан кузатмоқдамиз ва яна Россия нима ҳақида гапираётганига эмас, аслида нима қилаётганига қараш жуда муҳим", - деди Блинкен.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар воқеаларнинг ҳар қандай ривожланишига жавоб беришга, жумладан, Россия Федерацияси билан кескинликни пасайтириш шарти билан дипломатик мулоқот ўтказишга ёки янги тажовуз содир бўлган тақдирда кучли жавоб беришга тайёр.
Блинкеннинг таъкидлашича, Владимир Путин босқинчилик бўйича бирон бир қарор қабул қилганми ёки йўқми ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Полша-Украина чегарасида махфий операция ўтказгани хабар қилинганди.


