Жаҳон

АҚШ Шимолий Корея хакерлар гуруҳига санкция жорий этди

У 620 миллион долларлик криптовалюта ўғирлашда айбланмоқда.

АҚШ Шимолий Корея хакерлар гуруҳига санкция жорий этди

 

АҚШ Lazarus Group хакерлар гуруҳига қарши санкция жорий этди. Бу ҳақда мамлакат молия вазирлиги хабар берди.

 

Вашингтон бу гуруҳни КХДР билан алоқадорликда гумон қилиб келади. Молия вазирлиги унга тегишли рақамли ҳамёнларни қора рўйхатга киритган. Шу билан бирга Lazarus Group'нинг Пхеньянда жойлашгани қайд этилган.

 

Ўз навбатида АҚШ федерал қидирув бюроси пайшанба куни шу ва бошқа хакерлик APT3 гуруҳини 620 миллион долларлик Ethereum криптовалютасини ўғирлашда айблади.

 

Lazarus Group'га қарши асосий санкциялар 2019 йилда жорий этилган.

 

Аввалроқ Франция БМТда Шимолий Кореянинг киберсоҳасига санкциялар жорий этишни таклиф қилганди.

custom img

“Улар буни ҳис қилиши керак” — Зеленский Россияни янги зарбалар билан огоҳлантирди

Украина президенти дронлари 2000 километрдан ортиқ масофадаги нишонларга зарба бера олишини маълум қилди.

custom img

Эрон-АҚШ музокараларининг биринчи босқичи якунланди - нимага келишиб олинди?

Томонлар ўртасидаги техник музокаралар ҳафта охиригача давом этади.

custom img

Қримда аҳоли учун ёнилғи савдоси тўхтатилди

Ёнилғи эндиликда фақат ярим оролнинг фаолияти ва хавфсизлигини таъминлайдиган давлат идораларига сотилади.

custom img

Британия бош вазири яқин кунларда истеъфога чиқишини эълон қилиши мумкин

Бунга партия ичидаги норозиликлар ва сиёсий муваффақиятсизликлар сабаб бўлмоқда.

custom img

Швейцарияда Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар бошланмоқда

Учрашув Ливандаги ҳарбий ҳаракатлар ва Ҳормуз бўғози атрофидаги кескин вазият фонида ўтказилади.

custom img

Канадалик 93 ёшли миллиардер жинсий зўравонлик бўйича айбдор деб топилди

Magna International асосчиси Френк Стронахга нисбатан якуний ҳукм 17 сентябрь куни эълон қилиниши кутилмоқда.

custom img

Эрон сулҳ бузилгани сабабли Ҳормуз бўғозини ёпди

ИИҚК Ҳормуз бўғози ёпилганини эълон қилиб, кемаларни ҳудудга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди.

custom img

Исроилнинг Ливанга берган зарбалари оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳга эришилганига қарамай, Ливанга ҳужумлар уюштирилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"