АҚШ Украина ҳарбий-ҳаво кучлари учун авиация қурилмалари сотиб олиб беради
Бу ҳақда “RT” ташкилотнинг пудратчилар учун тайёрлаган ҳужжатларига таяниб хабар қилмоқда.


Пентагон украиналик ҳарбийларга радионавигация тизими тўплами ва учта қўниш тизими жиҳозлари етказиб беради. Бундан ташқари, ташкилот маълумот етказиш ва электр билан таъминлаш воситаларини ҳам сотиб олади.
“Бу дастур АҚШ ҳукуматининг чет элдаги ҳамкори – Украина ҳарбий-ҳаво кучиларини қўллаб-қувватлашга қаратилган”, — дейилади ҳужжатда.
Жиҳозлар орасида ишчи телефон алоқаси, кўчма диспетчерлик пункти радиоси ва ҳаво инспекцияси самолётлари бор.
Бу техник воситаларни «Староконстантинов» ва «Озёрное» авиабазаларига ўрнатиш режалаштирилмоқда.
Шарофат Маҳмудова







