1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШ Украинага қўшин жўнатмайди

Бу ҳақда АҚШ президенти Жозеф Байден маълум қилди.

АҚШ Украинага қўшин жўнатмайди

 

"Бизнинг кучларимиз Украинада Россия армияси билан низода тўқнашмаган ва бундан кейин ҳам тўқнашмайди. АҚШ НАТОнинг ҳар бир дюйм ерини ҳимоя қилади. Альянснинг ҳар бир аъзоси 5 модда (Коллектив мудофаа бўйича Вашингтон шартномаси) доирасида ўз мажбуриятини бажаришига шубҳа йўқ", – деган у.

 

Шунингдек, АҚШ раҳбари Германияда қўшимча кучлар жойлаштирилишини эълон қилган. Reuters маълумотларига кўра, уларнинг сони 7 мингни ташкил этади.

 

Маълумот учун: Россия 24 февраль куни Украина шарқида махсус операция ўтказишни бошлади. Ҳозирда Украинанинг кўплаб ҳарбий объектларига авиазарбалар берилган. РФ мудофаа вазирлиги украин армиясининг ҳаво-ҳужумига қарши тизимлари тўлиқ ишдан чиққанини маълум қилган.

 

Эслатиб ўтамиз аввалроқ Макрон Зеленский илтимосига кўра, Путинга қўнғироқ қилгани ҳақида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика