АҚШ Украинага вертолёт етказиб бериши мумкин
Киевга янги ҳарбий ёрдам пакети ишлаб чиқилмоқда.

Пентагон Украинага Ми-17 вертолётлари ва Humvee йўлтанламас машиналарини етказиб бермоқчи. Бу ҳақда The Vashington Post Оқ уйдаги манбаларига таяниб хабар берди.
Унга кўра, Киевга тақдим этиладиган янги ҳарбий ёрдам пакети 750 миллион долларга баҳоланмоқда. Шу билан бирга у ўз ичига қайси турдаги қуролларни олиши ҳозирча номаълум.
Аммо уни ишлаб чиқишда артиллерия қурилмалари, дронлар, радиацион, кимёвий ва биологик ҳимоя воситалари етказиб бериш таклиф қилинган.
Аввалроқ Буюк Британия Украина мудофаасига 100 миллион фунт ажратиши тўғрисида хабар берилганди.







