АҚШ Украинанинг йўқотилган ҳудудларни қайтариб олишига шубҳа билдирди
CNN телеканали қатор амалдорлар орасида бу бўйича сўровнома ўтказган.

Оқ уй вакилларининг аксарияти Украинанинг йўқотилган ҳудудларни қайтариб олишига ишонмайди. Бу CNN ўтказган сўровнома натижаларига кўра аниқланди.
Телеканал маълумотларига кўра, АҚШ президентининг маслаҳатчилари Зеленскийнинг жорий вазиятга бераётган баҳосини ўзгартириш ва уни айрим ҳудудларни ён беришга кўндириш масаласини кўриб чиқмоқда. Аммо бу Киевга босим ўтказиш зарурлигини англатмайди ва Вашингтон Украинадан ён беришларни талаб қилмайди.
Шу билан бирга администрациядаги ҳамма ҳам украин армияси истиқболига салбий қарамаяпти. Масалан, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливан украиналик ҳамкасблари билан доимий мулоқотда бўлиб турибди.
“Украина бу ҳудудларни қайтариб олиши тўлиқ бизнинг қўллаб-қувватлашимизга боғлиқ”, – деган номи сир қолишни истаган конгрессменлардан бири.
Ўз навбатида Пентагон вакили а бошқа манбалар Киевнинг йўқотилган ҳудудларни қайтариб олиши учун катта кучларни жалб қила олишига шубҳа билдирган.
Аввалроқ Вашингтон Украинага ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари бериши тўғрисида хабар берилганди.







