Жаҳон

АҚШ ва Россия Президентлари яна учрашади

Россия ва АҚШ дипломатик доиралари маълумотига кўра, ҳозирда икки мамлакат етакчилари учрашувига тайёргарлик кўрилмоқда. Ушбу учрашув октябрь ойида амалга ошиши мумкин.

АҚШ ва Россия Президентлари яна учрашади

 

Стратегик барқарорлик, киберхавфсизлик, Украина, Афғонистон, Марказий Осиё ва Яқин Шарқдаги вазият музокараларнинг асосий мавзусига айланиши кутилмоқда.

 

Владимир Путин ва Жозеф Байден ўртасидаги сўнгги  учрашув шу йилнинг июль ойида Женевада бўлиб ўтган эди. Унда томонлар бир қатор долзарб масалаларни муҳокама қилди, стратегик барқарорлик юзасидан муҳим кадамлар ташланди.

 

Шунингдек, Женева учрашувидан кейин икки мамлакат ТИВ ва Мудофаа вазирликлари доирасида музокралар ташкил этилди.

 

Қайд этиш лозимки, бу Путин ва Байденнинг АҚШ қўшинлари Афғонистонни тарк этганидан кейинги илк учрашуви бўлади. Унда Афғонистон мавзуси асосий масалалардан бирига айланиши кутилмоқда.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

custom img

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

custom img

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

custom img

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

custom img

Илк қўшма инвестиция: АҚШ ва Украина муҳим минераллар бўйича келишув имзолади

Янги лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 70 млн долларни ташкил этади.

custom img

Flydubai’даги ҳодиса: Тел-Авивга парвозлар тўхтатилди

Саудия Арабистонининг Табук шаҳрига фавқулодда қўнгандан сўнг авиакомпания рейсларни кейинги хабаргача тўхтатди.

custom img

Ҳиндистон-Покистон чегарасида отишма: икки покистонлик ҳалок бўлди

Ҳиндистон ОАВлари уларни чегарани бузишга уринган шахслар сифатида таърифлаган.

custom img

Махфий учрашув: Трамп маъмурияти Эрон масаласини муҳокама қилди

Учрашув АҚШ маъмурияти томонидан расман эълон қилинмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"