Жаҳон

АҚШ ва Россия яширин музокара олиб боряптими ?

Учрашув жойи Анқара эканлиги айтилмоқда.

АҚШ ва Россия яширин музокара олиб боряптими ?

 

Хорижий ОАВнинг берган маълумотларига кўра, Россия ва АҚШ вакиллари Анқарада саҳна ортида музокаралар ўтказмоқда

 

 Унда РФ томонидан Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин иштирок этмоқда. Тафсилотлар ошкор қилинмаган.

 

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга музокаралар ҳақидаги маълумотни “тасдиқлай олмаслигини ҳам, рад эта олмаслигини ҳам” айтди.

 

Москва ва Вашингтон охирги марта шу йилнинг 10 январида расман учрашиб, хавфсизлик кафолатлари бўйича музокаралар ўтказганди. Учрашув амалий натижа бермаган.

 

Айни пайтда Россия ва Украина дипломатлари икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш мумкин бўлган шартлар ҳақида янги баёнотлар бермоқда.

 

Хусусан, Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко  руc қўшинларининг Eкраинадан олиб чиқиб кетилиши Москва учун музокараларни бошлашнинг дастлабки шарти сифатида қабул қилиниши мумкин эмаслигини айтди.

 

12 ноябрь куни президент Зеленский офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк яна бир бор Россия қўшинларининг Украина чегараларидан олиб чиқиб кетилиши суҳбатни бошлаш шарти эканлигини айтганди.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"