Жаҳон

АҚШ ва Саудия нималарга келишиб олди?

Томонлар 18 та шартнома имзолаган.

АҚШ ва Саудия нималарга келишиб олди?

 

АҚШ ва Саудия Арабистони дунё энергетика бозоридаги барқарорликка содиқлигини тасдиқлади. Бу ҳақда Жозеф Байденнинг Ар-Риёдга ташрифи якуни бўйича қўшма баёнотда сўз боради. 

 

Саудия томони глобал нефть бозорида мувозанатни сақлаш юзасидан мажбурият олган.

 

"Томонлар Украина инқирози фонида стратегик, иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликнинг муҳимлигини таъкидлашди ҳамда барқарор энергетика бозори тамойилига содиқлигини таъкидлашди. АҚШ Саудия Арабистонининг барқарор иқтисодий тараққиёт учун нефть бозоридаги мувозанатни сақлаш бўйича мажбуриятини олқишлайди", — дейилади ҳужжатда.

 

Бошқа баёнотда Саудиянинг нефть қазиб олишни июль ва август ойларидаги кўрсаткичларига нисбатан 50 фоизга кўпайтириши ҳақида сўз боради.

 

"Бу ва бошқа чоралар яқин ҳафталарда бозорларни барқарорлаштиришга ёрдам беради", — деб қайд этилган баёнотда.

 

Томонлар Украина масаласида халқаро ҳуқуқ, ҳудудий яхлитлик ва суверенитет тамойиллари муҳимлигини таъкидлаган.

 

Икки давлат умумий ҳисобда 18 та келишув имзолади. Улар инвестициялар, энергетика, ахборот-коммуникацион технологиялар, космос ва соғлиқни сақлашга тааллуқли.

 

Аввалроқ Байден Исроил билан Эронга қарши декларация имзолаганди. 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

АҚШ ва Саудия нималарга келишиб олди? | Zamon.uz