Жаҳон

АҚШ ва Хитой раҳбарлари телефон орқали суҳбатлашди

Етакчилар Украинадаги вазиятни муҳокама қилишди.

АҚШ ва Хитой раҳбарлари телефон орқали суҳбатлашди


АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин телефон орқали мулоқот қилиб, Россия ва Украина ўртасидаги урушини муҳокама қилди. Суҳбат тафсилотларини Ғарб матбуоти эълон қилмоқда. 

 

CNN хабарига кўра, Хитой раҳбари суҳбат чоғида “можаро ва қарама-қаршилик ҳеч кимга керак эмас”, деб айтган.

 

"Давлатлараро муносабатлар ҳарбий қарама-қаршилик босқичига ўтиши мумкин эмас. Можаро ва қарама-қаршилик ҳеч кимнинг манфаатига мос келмайди. Тинчлик ва хавфсизлик халқаро ҳамжамиятнинг энг қимматли бойлигидир", деган Си Цзиньпин


Унинг таъкидлашича, Хитой ва АҚШ икки томонлама муносабатларни тўғри йўлга қўйиши, ҳар икки томон ҳам ўзларига тегишли халқаро масъулиятни ўз зиммасига олиши ва дунё тинчлиги учун ҳаракат қилишлари керак.


Бу АҚШ ва Хитой раҳбарларининг сўнгги ойлардаги биринчи музокарасидир. ОАВ маълумотларига кўра, суҳбат икки соат давом этган.


Америка томондан ҳозирча ҳеч қандай изоҳ йўқ.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

АҚШ ва Хитой раҳбарлари телефон орқали суҳбатлашди | Zamon.uz