АҚШ молия вазирлиги "Вагнер" хусусий ҳарбий компаниясини "трансмиллий жиноий" ташкилот сифатида тан олади. Шу муносабат билан кейинги ҳафта компанияга қарши санкциялар кенгайтирилади.
Ўз навбатида "Вагнер" асосчиси Евгений Пригожин бунга муносабат билдирди.
"Ва ниҳоят "Вагнер" ва АҚШ ҳамкасбга айланди. Бизнинг муносабатларимизни бундан буён жиноий тўдаларнинг тўқнашуви сифатида баҳоланади", — деган у.
"Вагнер" Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда фаол иштирок этиб келмоқда. Баҳорда Пригожин Россия қамоқхоналаридан минглаб маҳбусларни ўз компаниясига жалб қилганди.


