1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШда 5 нафар журналист қотилига 345 йил қамоқ жазоси тайинланди

Мериленд штати суди 2018 йилда маҳаллий газетанинг беш ходимини отиб ташлаган Жеррод Рамосга олти маротаба умрбод қамоқ жазоси тайинлади.

АҚШда 5 нафар журналист қотилига 345 йил қамоқ жазоси тайинланди

 

 

   Улардан бештаси қотилни озодликдан шартли равишда маҳрум қилган, биттасида эса қотилга 345 йил қамоқ жазоси берилган, деб хабар берди "Риа Новости".

 

"Capital Gazette" хабарига кўра, 2018 йил 28 июнь куни содир бўлган отишмада 5 киши ҳалок бўлган, 2 киши яраланган. Гумонланувчи Жеррод Рамос ўша заҳотиёқ ҳибсга олинган. Айтишларича, у кўп йиллар давомида ушбу газета ходимлари билан судлашган  ва доимий равишда уларга таҳдид қилган.

 

"Capital Gazette" нашрининг ёзишича, Рамос 22 пункат бўйича айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинаётганини  тан олган. Шу сабаб ҳукм ҳали чиқарилмаган бўлса-да, бу муддатни олдиндан ўташи мумкин.

 

Аввалроқ Пермда отишма содир этган собиқ талабага умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

 

 

Муножат Валиева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика