Жаҳон

АҚШда яна самолёт ҳалокатга учради

Самолёт бортида камида олти киши бўлган.

АҚШда яна самолёт ҳалокатга учради

 

Кеча, 31 январ куни АҚШнинг Филаделфия шаҳрида ичида 6 нафар йўловчиси бўлган самолёт ҳалокатга учради. Федерал фуқаро авиацияси бошқармаси маълумотларига кўра, авиаҳалокат маҳаллий вақт билан тахминан 18:30 да содир бўлган. Самолёт Филаделфиянинг шимолий-шарқий аэропортидан ҳавога кўтарилиб, Миссури штатидаги Спрингфилд-Брансон аэропортига йўл олган. У кўтарилганидан 30 сония ўтиб, радар экранларидан ғойиб бўлган. Ўша пайтда ҳаво кемаси 1600 фут (487 метр) баландликда бўлган.

 

Ҳалокатга учраган самолёт бортида камида олти киши бўлган. Уларнинг тақдири ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган. Хабарларга кўра, самолёт қулаган ҳудуд яқин атрофидаги яна бир неча киши турли хил куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

 

Темпл университети шифохонаси ҳалокатда жабрланган олти нафар беморни қабул қилганини маълум қилган. Шифохона маълумотларига кўра, ушбу беморларнинг уч нафари даволаниб, уйига кетишига рухсат берилган ва яна уч нафари қониқарли ҳолатда шифохонага ётқизилган.

custom img

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

custom img

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

custom img

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

custom img

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

custom img

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

custom img

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

custom img

Илк қўшма инвестиция: АҚШ ва Украина муҳим минераллар бўйича келишув имзолади

Янги лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 70 млн долларни ташкил этади.

custom img

Flydubai’даги ҳодиса: Тел-Авивга парвозлар тўхтатилди

Саудия Арабистонининг Табук шаҳрига фавқулодда қўнгандан сўнг авиакомпания рейсларни кейинги хабаргача тўхтатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"