Жаҳон

АҚШни техник дефольт кутмоқда

АҚШ ҳукумати янги кредит олишни чекловчи чегарага етиб келди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги маълум қилди.

АҚШни техник дефольт кутмоқда

 

Америка қонун чиқарувчилари 2019 йилда ҳукумат учун лимит ўрнатган: 22 триллион доллардан кўп қарз олиш мумкин эмас. Ҳозир бу суммага ўтган икки йил давомида тўпланиб қолган қарзлар  ҳам қўшилса, унинг умумий ҳисоби 28,5 триллион долларни ташкил этади.

Музлатиш ҳақидаги қарор пандемиядан олдин қабул қилинган эди, аммо шундан кейин ҳукумат умуммиллий вакцинация, бизнес ва одамларни қўллаб-қувватлашга харажат қилди. Шу сабабли энди Америка ўз кредиторларига 28,5 триллион қарз бўлиб қолди. Бу ҳукумат энди бошқа қарз ололмаслигини англатади.

Хабар қилинишича, айни пайтда вазиятни ўзгартиришнинг иложи йўқ ва АҚШни техник дефолт кутмоқда.

Петерсон халқаро иқтисодиёт университети катта илмий ходими Дэвид Уилкокс конгрессменлар зудлик билан музокара столига ўтиришлари кераклишини айтмоқда.

Аммо ҳозир таътил мавсуми бўлгани учун сентябргача жиддий чора кўришнинг имкони йўқ.

Вакиллар палатаси бюджет қўмитаси раиси Жон Ярмут журналистларга ҳозирча бу борада ҳеч қандай режа йўқлигини билдирган.

АҚШга хавф солиб турган техник дефолт миллий валюта курсининг пасайишига  олиб келади.

Молия вазирлиги ҳозирча мавжуд бўлган 450 миллиард доллардан фойдаланиши ва зудлик билан қарор қабул қилиши керак. Bloomberg хабарига кўра, Молия вазирлиги шу йилнинг 30 июлидан ана шундай режимга ўтган.

 

Шарофат Маҳмудова

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.