Жаҳон

Араб давлатлари Европа нефть бозорида Россия ўрнини эгалламоқда

Етказиб бериш ҳажми ўтган йилга нисбатан икки баробарга кўпайган.

Араб давлатлари Европа нефть бозорида Россия ўрнини эгалламоқда

 

Саудия Арабистони ва Ироқ Европага нефть сотишни кўпайтирмоқда. Bloomberg маълумотларига кўра, бу ЕИнинг Россия энергетика ресурсларидан воз кечиши фонида рўй беряпти.

 

Хусусан, январга нисбатан етказиб бериш ҳажми 90 фоизга ошган. Бу кунига 2.2 миллион баррелни ташкил этяпти. Хусусан, Саудия Мисрга танкерлар орқали нефть олиб келади. У Sumed қувурига туширилади. У Қизил Денгиздаги Айн-Сохна терминали ва Ўртаер денгизидаги Сиди-Керир портини ўзаро боғлайди.

 

Бу ерда нефть яна танкерларга ортилади ва Европага жўнатилади. Июнь ойининг дастлабки уч ҳафтасида шу йўл орқали суткасига 1 миллион баррель “қора олтин” экспорт қилинган. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробарга кўп.

 

Ироқ эса нефтни денгиз орқали етказиб бермоқда. Форс Кўрфазидан Сувайш каналига суткасига 1.2 миллион баррелгача нефть ортилган танкерлар қатнаяпти. Уларнинг катта қисми Ироқ ҳиссасига тўғри келган.

 

 Аввалроқ Россия ва Эрон нефть-газ соҳасида 40 миллиард долларлик келишувга эришганди.

custom img

Ғазода урушдан зарар кўрган бино қулаб тушди: 21 киши ҳалок бўлди

Бинода бошпанага муҳтож, кўчирилган оилалар яшаётган бўлган.

custom img

Макка осмонидаги хавф: Покистон бош вазири кескин муносабат билдирди

Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Маккаи Мукаррамага йўналтирилгани айтилган дрон ҳужуми уринишини кескин қоралади.

custom img

907 килограммлик бомбалар: АҚШ Исроилга 2,8 млрд долларлик қурол сотмоқчи

Режалаштирилаётган пакетга қарийб 907 килограммлик 40 мингта бомба киритилиши айтилмоқда.

custom img

Эрон уруши АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 38 млрд долларга етди

Уруш давом этса, ойига яна 3 млрд долларгача маблағ сарфланиши мумкин.

custom img

Эронга қарши уруш: АҚШ Конгресси Эронга қарши ҳарбий амалиётларни тўхтатишга чақирди

АҚШ Вакиллар палатаси ҳарбий амалиётларни Конгресс розилигисиз давом эттиришни чеклашга чақирувчи резолюцияни 220 овоз билан маъқуллади.

custom img

Эрон самолётида кутилмаган носозлик: ғилдирак шинаси ҳавода узилиб кетди

Самолёт Машҳад аэропортига фавқулодда қўндирилди.

custom img

Эронга қочиш: 17 нафар афғон ташналикдан ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар орасида бир оиланинг беш нафар аъзоси ҳам бор.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига зарба берди: Ар-Риёд “қатъий жавоб” ваъда қилди

Ҳусийлар Саудия ҳудудига уюштирган ракета ва дрон ҳужумларини Ямандаги Саудия ҳаво зарбаларига жавоб сифатида изоҳлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"