Жаҳон

Арманистон КХШТ машғулотларида иштирок этмайди

Ҳарбий-ўқув машқлари Қозоғистонда бўлиб ўтади.

Арманистон КХШТ машғулотларида иштирок этмайди

 


Арманистон Озарбайжон билан чегарадаги вазият туфайли Қозоғистондаги КХШТ машғулотларида иштирок этмайди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги маълум қилди. 

 

“Арман-Озарбайжон чегарасидаги вазиятни ҳисобга олиб... мудофаа вазирлиги Арманистон қуролли кучлари олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб Қозоғистон Республикасида ўтказиладиган КХШТ доирасидаги машғулотларни иштирок этмасликка қарор қилди”, – дейилади вазирлик ахборотида. 

 

КХШТ ҳарбий машқлари 26 сентябрдан 8 октябргача ўтказилиши режалаштирилган. 

 

Озарбайжон-Арманистон чегарасидаги вазият сентябрь ўрталарида кескинлашди. 13 сентябрь куни икки давлат ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар авж олди. Расмий Боку Ереванни провокацияда айблаб, арман ҳарбийлари таъминот йўлларини миналаштирганини ва отишмалар уюштирганини маълум қилган. 

 

Чегарадаги кескин вазиятни ҳисобга олиб Арманистон КХШТга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бундан ташқари, бош вазир Никол Пашинян Самарқанддаги ШҲТ давлат раҳбарлари саммитидаги иштирокини бекор қилди.

 

Аввалроқ Озарбайжон озод қилинган Қорабоғ ҳудудларини қайта тиклаш учун қанча маблағ ажратганини очиқлаганди.

 

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"