Жаҳон

АҚШнинг Сурияга қарши санкциялари муддати узайтирилди

Расмий Дамашқ Вашингтон миллий хавфсизлиги учун таҳдид сифатида баҳоланган.

АҚШнинг Сурияга қарши санкциялари муддати узайтирилди

 

АҚШ президенти Жозеф Байден Сурияга қарши санкцияларни бир йилга узайтирди. Бу ҳақда Оқ уй хабар тарқатди.

 

Гап 2004 йилдан 2012 йилга қадар Вашингтон томонидан жорий этилган чекловлар ҳақида кетмоқда. Бу санкциялар айрим юридик ва жисмоний шахсларнинг АҚШ ҳудудида жойлашган мулкларини блоклашни, шунингдек, айрим товар ва хизматларни Сурияга экспорт қилишни тақиқлайди.

 

Оқ уй тарқатган ҳужжатда Сурия ҳукумати ҳаракатлари Қўшма Штатлар ташқи сиёсати, иқтисодиёти ва миллий хавфсизлигига таҳдид сифатида баҳоланган. Байден администрацияси фикрича, Дамашқ зўравонлик ва инсон ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймоқда.

 

Аввалроқ Ироқ Сурия билан чегарада девор қуриши маълум бўлганди. 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.