1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Автомототранспорт сотиб олишдаги муаммолар бартараф этилди

Эндиликда расмий ҳисоб-маълумотни йўл ҳаракати хизматига фақат электрон шаклда тақдим этиш жорий қилинади.

Автомототранспорт сотиб олишдаги муаммолар бартараф этилди

 

2022 йилнинг 2 февралида Вазирлар Маҳкамасининг “Автомототранспорт воситаларини сотиб олиш жараёнига ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

 

Мазкур қарорга кўра, 2022 йил 1 апрелдан “UzAuto Motors” АЖ томонидан автомототранспортни харид қилиш бўйича шартнома тузган шахсга автоматик равишда расмийлаштириладиган ҳисоб-маълумот берилади.



Мазкур тартиб орқали автомобиль сотиб олишда ҳаққоний харидорларга устуворлик берилади. Яъни, фуқароларнинг автомототранспорт сотиб олиш учун олган шартномаларини бошқа шахсларга сотишининг олди олинади. 

 

Шартнома кимнинг номига расмийлаштирилиб Йўл ҳаракати хизмати базасига киритилган бўлса, автотранспорт ўша шахс номига расмийлаштирилади. 

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ автотранспорт воситаларини тонировка қилиш бўйича янги тартиб белгилангани ҳамда суғурта полисини олмаганлик учун жарима икки бараварга камайтирилгани ҳақида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика