Ўзбекистон

Суғурта полисини олмаганлик учун жарима икки бараварга камайтирилмоқда

Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Суғурта полисини олмаганлик учун жарима икки бараварга камайтирилмоқда

 

 

Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати хабарига кўра, қонун лойиҳаси билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 5 та моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик учун тайинланадиган жарималар миқдори маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб кескин камайтирилмоқда. 

 

 

Хусусан, муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима миқдори икки бараварга камайтириляпти.

 

Маълум қилинишича, транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик учун жарима фуқароларга икки бараварга, мансабдор шахсларга эса учдан бир қисмга камайтирилмоқда. 

 

Фуқаролар томонидан валюта қийматликларини ноқонуний олиш ёки ўтказиш учун жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача бўлган миқдор оралиғида белгиланмоқда.

 

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан жарималар миқдори деярли икки бараварга, йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлик учун жарима миқдори уч бараварга камайтирилмоқда.

 

Маълумот учун: фуқаролар томонидан шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган, вақтинча ёки доимий рўйхатдан ўтмаган фуқароларни турар-жой биноларида яшашга рухсат берганлик учун жарима миқдорини 735 минг сўм, йил давомида такрорий содир этилган тақдирда 1,225 млн сўм этиб белгилаш таклиф қилинмоқда.

 

Қонун лойиҳаси учинчи ўқишда ҳам қабул қилинди.

 

Аввалроқ ҳукумат қарори билан транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани, Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлисида “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги қонун муҳокама қилингани ҳамда Ўзбекистонда "права"сиз машина ҳайдашга ва рулда телефондан фойдаланишга рухсат берилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"