1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ахборот-қидирув тизимлари учун ўзбек тилининг дастурий воситаси яратилади

Ахборот-қидирув тизимлари (Google, Yandex, Google translate) учун ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситаси яратилади.

Ахборот-қидирув тизимлари учун ўзбек тилининг дастурий воситаси яратилади

 

Инновацион ривожланиш вазирлик ҳайъатининг навбатдаги йиғилишида Илмий-техник кенгашлар томонидан тақдим этилган илмий лойиҳалар кўриб чиқилди. Мазкур лойиҳаларнинг салоҳияти, илмий аҳамияти ва натижадорлиги инобатга олинган ҳолда Қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фанлари йўналишида иккита ҳамда Биотехнология ва биология фанлари йўналиши бўйича битта фундаментал лойиҳага маблағ ажратилиши тасдиқланди. 

 

Шунингдек, фанлар бўйича қуйидаги шаклда грантлар ажратилиши белгиланди:

 

1. Ўрмон хўжалиги. Тупроқшунослик ва ўсимликларни ҳимоя қилиш фанлари бўйича – 1 (амалий);

2. Тиббиёт фанлари бўйича – 2 (амалий);

3. Филология, психология ва педагогик фанлар йўналишида – 2 (битта амалий ва битта инновацион лойиҳа);

4. Фармакология ва фармацевтика йўналиши – 1 (инновацион);

5. Ахборотлаштириш ва ахборот-коммуникациялар йўналиши — 1 (инновацион). 

 

 Бундан ташқари, биттадан тижоратлаштиришга тайёрлаш ва стартап лойиҳаларини молиялаштириш ҳам кутилмоқда

 

Мафтуна Режаббоева тайёрлади. 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика