1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Айрим спортчи-тренерларга 2 миллион 450 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳар ойлик тўлов жорий этилади

Жорий йилнинг 1 сентябридан айрим спортчи-тренерларга 2 миллион 450 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳар ойлик тўлов жорий этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Айрим спортчи-тренерларга 2 миллион 450 сўмдан кам бўлмаган миқдорда ҳар ойлик тўлов жорий этилади

Олимпия ва Паралимпия ҳамда Осиё ва Параосиё ўйинлари, жаҳон, Осиё ва республика чемпионатларида охирги 5 йилда ғолиб ва совриндор (1-3 ўрин) бўлган, шунингдек, олис ва чекка ҳудудларда ишлаётган спортчи-тренерларга:

  • спорт тўгаракларини ташкил этиш учун туман ва шаҳарларда бўш турган давлат мулки ҳисобланган бино ва иншоотлар электрон савдолар ўтказмаган ҳолда, ушбу объектга нисбатан белгиланган энг кам ижара тўлови ставкасининг 50 фоизи миқдорида ижарага берилади;
  • спорт инвентарлари, буюмлари ва жиҳозларини харид қилиш учун субсидиялар ажратилади;
  • камида 100 нафар ёшларни мунтазам спорт билан шуғулланишини ташкил этган тақдирда БҲМнинг 10 бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳар ойлик тўлов жорий этилади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика