Жаҳон тожи учун курaш: Жавоҳир Синдaров Гукеш устидан ғалаба қозонди
Ўзбекистонлик гроссмейстер FIDE Жаҳон чемпионлиги баҳсининг бешинчи партиясида амалдаги чемпион Гукеш Доммаражуни мағлуб этди.

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдaров FIDE Жаҳон чемпионлиги учун кечаётган баҳснинг бешинчи партиясида амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуни мағлуб этди. Натижада учрашувдаги умумий ҳисоб 3:2 кўринишига келди.
29 ноябрь куни Швейсариянинг Женева шаҳрида ўтказилган баҳсда Синдaров оқ доналарда, Гукеш эса қора доналарда ҳаракат қилди. Муросасиз кечган партия якунида ўзбекистонлик шахматчи ғалаба қозониб, илк бор ҳисобда олдинга чиқди.
Мусобақанинг дастлабки тўртта партияси дуранг билан якунланган ва ҳисоб 2:2 бўлиб турган эди. Жаҳон чемпионлиги учун курашнинг олтинчи партияси 30 ноябрь, душанба куни ўтказилади.
Маълумот учун, чемпионлик баҳси 14 та партиядан иборат бўлиб, 12 декабрга қадар давом этади. Биринчи бўлиб 7,5 очко жамғарган шахматчи жаҳон чемпионига айланади. Агар асосий партиялар якунида дуранг ҳисоб қайд этилса, ғолиб тай-брекда аниқланади. Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 2,5 миллион долларни ташкил этади.








