
Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Матбуот хизмати ахборотига кўра, Халқаро Молия корпорацияси (ХМК) техник кўмагида Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани ва Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ҳар бирининг қуввати 220 МВтдан бўлган иккита қуёш фотоэлектр станциялари (ҚФЭС) лойиҳалари учун очиқ тендер савдолари ўтказилди. Тендер натижаларига кўра, “Masdar” компаниясининг барча босқичлардан ўтиш натижаларига кўра, 2021 йилнинг май ойида мазкур компания ушбу лойиҳаларнинг ғолиби деб топилди. Маросимда иштирок этган “Masdar” компанияси бош директори Муҳаммад Жамил Ал Рамоҳий қуйидагиларни қайд этди: “Ушбу лойиҳалар Ўзбекистон минтақадаги тоза энергия лойиҳаларида етакчи роль ўйнаётганини ва иқлим ўзгаришига қарши глобал ҳаракатларга ўз ҳиссасини қўшаётганини таъкидламоқда. Бу жуда муҳим вазифа ҳисобланиб, бу борада биз сизга ёрдам берамиз”.
“Masdar” компанияси ушбу лойиҳаларга 300 миллион АҚШ долларигача инвестиция киритиши, лойиҳалар 2021 йилнинг декабрига қадар молиявий ёпилиши мўлжалланган. Қурилиш ишлари 2022 йилнинг биринчи чорагида бошланиши кутилмоқда.


