1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Hi-tech

БАА қонун ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланган илк давлатга айланди

Янги тизим қонун ижодкорлиги жараёнини 70 фоизгача тезлаштириши мумкин.

БАА қонун ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланган илк давлатга айланди

Бирлашган Араб Амирликлари дунёда биринчи бўлиб қонунлар лойиҳасини тайёрлашда сунъий интеллектдан (AI) фойдаланишни бошлади. Ҳукумат маълумотларига кўра, янги тизим қонун ижодкорлиги жараёнини 70 фоизгача тезлаштириши мумкин.

 

Бу ташаббус мамлакатда рақамли трансформация ва инновацияни қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли стратегиянинг бир қисми саналади. Янги AI асосидаги платформа қонунларни таҳлил қилади, амалдаги ҳужжатлар билан таққослайди ва янги нормаларни таклиф этади.

 

Амирликлар расмийлари таъкидлашича, сунъий интеллект фақат ёрдамчи восита бўлиб, қабул қилинадиган қарорлар барибир инсон ҳуқуқшунослари ва сиёсатчилар томонидан қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Бу эса ҳуқуқий аниқликни сақлаб, самарадорликни оширишга хизмат қилади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика