1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

БАА 5 минг қочоқни қабул қилади

Бирлашган Араб Амирликлари Афғонистонлик қочоқларни мамлакатга жойлаштиришга рухсат берди. Бу ҳақда амирликнинг Вашингтондаги элчихонаси маълум қилди.

БАА 5 минг қочоқни қабул қилади

 

 

“АҚШ ҳатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида БАА Афғонистондан эвакуация қилинаётган ва учинчи мамлакатга кетаётган фуқароларни қабул қилишга розилик билдирди”, — дейилади хабарда. Улар амирликларга яқин кунлар ичида, АҚШ самолётларида олиб келинади.

 

Қочоқлар шундан кейин қаерга ва қачон олиб кетилиши маълум қилинмаган. АҚШ ҳозирда бир қатор давлатлар билан афғонистонлик мигрантларни қабул қилиш юзасидан музокаралар ўтказмоқда.

 

Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШ Афғонистондан 14 минг кишини эвакуация қилган, ҳозирда Кобул аэропортида 6 минг америкалик ҳарбий бор.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Ўзбекистон 150 қочоқни Афғонистонга қайтаргани хабар қилинган эди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика