1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Банк ходималари учун тоғ ён бағрида семинар-тренинг ва спорт тадбирлари ташкил қилинди

Тренинг давомида иштирокчилар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, шахсий ва касбий ривожланиш борасида янги билим ва илҳом олдилар.

Банк ходималари учун тоғ ён бағрида семинар-тренинг ва спорт тадбирлари ташкил қилинди

“Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” доирасида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ марказий идораси касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда Аёллар маслаҳат кенгаши ҳамкорлигида банк тизимида фаолият юритаётган аёл ходимлар учун тоғ ён бағрида икки кунлик семинар-тренинг, жамоавий тимбилдинг ва спорт тадбирлари ташкил этилди.

 

Тадбирнинг биринчи қисмида аёл ходимлар учун нутқ маданиятини ривожлантириш, жамоада самарали мулоқот ўрнатиш, стратегик фикрлаш ва етакчилик қобилиятини мустаҳкамлашга қаратилган машғулотлар ўтказилди.

 

Шунингдек, иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган нутқи билан танишиб, ундаги халқаро ҳамкорлик, барқарор ривожланиш ва инсонпарварлик ғоялари атрофида фикр алмашдилар. Тренинг давомида иштирокчилар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, шахсий ва касбий ривожланиш борасида янги билим ва илҳом олдилар.

 

Тадбирнинг кейинги қисмида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган спорт мусобақалари ўтказилди. Аёл ходимлар бадминтон, волейбол ва стол тенниси бўйича беллашдилар. Шунингдек, эрталаб соғломлаштирувчи бадантарбия машғулотлари ўтказилиб, кун қувноқ ва жўшқин муҳитда бошланди.

 

Бундай фаолиятлар нафақат соғломлаштириш, балки жамоа аъзолари ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашга хизмат қилди.

 

Мазкур семинар ва спорт тадбирлари “Бизнесни ривожлантириш банки” жамоасида фаолият юритаётган аёллар учун нафақат дам олиш, балки ўз устида ишлаш, янги билимлар олиш ва бир-биридан илҳомланиш имконини берди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика