Жаҳон

Bayden ўзини Трампдан кўра муваффақиятлироқ эканини маълум қилди

АҚШ етакчиси Дональд Трампни кескин танқид қилди.

Bayden ўзини Трампдан кўра муваффақиятлироқ эканини маълум қилди

 

Жозеф Байден АҚШ собиқ президенти Дональд Трампдан кўра ўзини муваффақиятли деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у Виргиния штатидаги чиқишида айтиб ўтган

.

 “Дональд Трамп пайтида Гурберт Гувер президентлиги давридан (1929-1933 йилларда АҚШни бошқарган) кейин энг кўп ишчи ўрни йўқотилган. Биз эса сўнгги 9 ойда Америка тарихидаги энг кўп янги иш ўринларини яратишга муваффақ бўлдик”, – деган у.

 

Шу билан бирга Байден коронавирусга қарши самарали кураш олиб борилаётганига эътибор қаратди. Унинг фикрича, Трамп даврида коронавирусга қарши вакциналар ишлаб чиқилган бўлса-да, бор-йўғи 2 миллион киши эмланган. Унинг президентлигининг дастлабки тўққиз ойида эса 190 миллион америкалик вакцина олди.

 

“Трамп иқтисодий вазиятни баҳолайдиган энг яхши кўрсаткич фонд бозори деб ҳисоблайди. Менда эса аксинча. Фонд бозорларига қаранг – у ҳеч қачон ҳозиргидек юқори бўлмаган”, – деб таъкидлади Байден.

 

Шунингдек, АҚШ етакчиси 6 январь уни Капитолийга ҳужум ҳақида гапирар экан, Трамп учун бу кун эмас, балки 2020 йил 3 ноябрь кунги президент сайлови ҳақиқий қўзғолон бўлганини қайд этди.

 

Аввалроқ Дональд Трамп шахсий ижтимоий тармоғи яратилганини эълон қилганди. Шунингдек, Байден Хитой билан совуқ урушни истамаслиги ҳақида хабар берилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Араб ва мусулмон дипломатлари Қуддусдаги муқаддас қадамжоларни ҳимоя қилиш режасини ишга туширди

Ташаббус Исроил томонидан содир этилаётган қонунбузарликларни ҳужжатлаштириш, муқаддас масканлар атрофидаги вазиятни муҳокама қилишни назарда тутади.

custom img

Олимлар ер аҳолиси икки бараварга қисқартиришни таклиф қилди

Тадқиқотчилар фикрича, табиий ресурслар танқислигининг олдини олиш учун 2200 йилгача дунё аҳолисини босқичма-босқич камайтириш зарур.

custom img

Россиянинг Киевга ҳужумлари оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Киев вилоятидаги ҳужумларда Бровари, Буча ва Фастив туманлари энг кўп зарар кўрган ҳудудлар сифатида қайд этилди.

custom img

Эрон билан музокаралар яхши ўтди — Трамп

АҚШ президенти музокаралар натижалари 48 соат ичида маълум бўлиши мумкинлигини айтди.

custom img

Ҳамас қуролсизлантирилмагунча Исроил Ғазони тарк этмайди — Нетаняху

Исроил Бош вазири Ғазодаги Исроил ҳарбийлари мамлакат хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриш бўйича топшириқ олганини айтди.

custom img

Украина нега WB'га зарба бермоқда?

Украина Россиянинг “Wildberries” омборига кетма-кет бир неча бор зарба бергани ҳақида интернетда тарқалган видео ва хабарларга кўзингиз  тушган бўлиши мумкин. Хўш, нега Украина бу ерга зарба бермоқда?

custom img

Қатар АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда силжиш борлигини билдирди

Қатар, Покистон ва Уммон АҚШ ҳамда Эрон ўртасида таклифлар алмашинуви ва музокараларни йўлга қўйиш устида ишламоқда.

custom img

Қозоғистонда хорижликлар учун пуллик электрон кириш рухсатномаси жорий этилиши мумкин

Тўловлар рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш харажатларини қоплашга йўналтирилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"