Жаҳон

Байденнинг атрофидагилар уни Украинадаги вазият жиддийлашишида айбламоқда

"АҚШ чет элдаги навбатдаги можарога аралашиб қолиши керак эмас" — Александрия Окасио-Крортес.

Байденнинг атрофидагилар уни Украинадаги вазият жиддийлашишида айбламоқда

 

Американинг машҳур сиёсатчиларидан таркиб топган "Америка демократ социалистлари" гуруҳи Украинадаги вазият бўйича ўз хулосасини эълон қилди. Унда АҚШ ва унинг ҳамкорлари жорий қилган санкциялар "уруш қаршисидаги баланс" деб баҳоланди.

 

"Бу инқироз деэскалация, халқаро ҳамкорлик ва бошқа чораларни талаб қилади. Америка демократ социалистлари" гуруҳи яна бир марта АҚШ раҳбариятидан НАТОдан чиқишни ва империал экспансияга чек қўйишни сўрайди", - дейилади ҳисоботда.

 

Гуруҳ аъзоси бўлган Александрия Окасио-Кортес Вакиллар палатасининг энг обрўли аъзоларидан бири. Украинадаги махсус операция бошланишидан бир неча кун олдин у АҚШ президенти Жо Байдендан Укранага ҳарбийлар юбориладиган тақдирда Конгрессдан рухсат олишни сўраган.

 

"Америка халқи Конгрессдаги вакиллари орқали ўз фикрини билдиришга ҳақли. Агар шундай қилинмаса, АҚШ чет элдаги яна бир ҳарбий можарога аралашиб қолади", —  деган у.

 

Байден Украинага америкалик ҳарбийларни юбориш ҳақида ҳатто ўйламаётганини таъкидламоқда.

 

Бир неча ой олдинги Афғонистондаги вазиятда ҳам Байден айбланган эди. Ўшанда Трамп уни айблаб, истеъфога чиқишни талаб қилган. 

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"