Исроил диаспора масалалари вазири Нахман Шай ҳукуматни Украинага ҳарбий ёрдам беришга чақирди. Бу ҳақда сиёсатчи ўз Twitter аккаунтида ёзиб қолдирди.
Шай бу баёнотини Россия Эрондан қурол сотиб олаётгани тўғрисидаги тарқалган хабарлар ортидан берган.
“Украина Исроилдан худди АҚШ ва НАТО давлатлари каби ҳарбий ёрдам олиш пайти келди”, – деган вазир.
У Исроилнинг жорий низода қайси тарафни қўллаб-қувватлаши ҳақида шубҳа қолмаганини таъкидлаган.
Тель-Авив ҳозирга қадар Киевга ҳарбий ёрдам тақдим этмаган, фақатгина гуманитар кўмак етказиб берган.


