Жаҳон

Билл Гейтс келгуси 20 йилда янги пандемия бўлишини айтди

Миллиардер буни олдини олиш учун халқаро гуруҳ тузишни таъкидлаган.

Билл Гейтс келгуси 20 йилда янги пандемия бўлишини айтди

 

Инсоният келгуси 20 йил ичида янги пандемияларга дуч келиши мумкин. Бу ҳақда америкалик миллиардер Билл Гейтс Испаниянинг “El Diario” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

 

“Инсоният  яратган вирус биотеррорчи сифатида атайлаб ишлаб чиқарилиши мумкин. Ёки дунёда табиий равишда пайдо бўлиши ҳам мумкин. Одамлар сони ўсиб бормоқда ва биз тобора кўпроқ экотизимларга бостириб боряпмиз. Демак, ҳисоб-китобларга кўра, яқин 20 йил ичида иқлим ўзгариши натижасида табиий равишда юзага келадиган пандемияга дуч келиш эҳтимоли 50 фоизни ни ташкил қилади”, — деган у.


Гейтснинг фикрича, бундай ссенарийнинг олдини олиш учун инсоният коронавирус пандемиясидан сабоқ чиқариши керак. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни 25 фоизга ошириш ва эпидемияга қарши кураш бўйича халқаро гуруҳ яратиш зарур.


Миллиардер, шунингдек, маймунчечак ҳақидаги саволга жавоб берар экан, у навбатдаги пандемияга сабаб бўлмаслигини айтган.

 

custom img

Ҳусийлар Саудия пойтахтига ҳужум қилди: Ар-Риёд аэропорти яқинида қора тутун кўтарилди

Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги қатор нишонларга ракета ва дронлар билан зарба берганини билдирди.

custom img

Исроил зарбалари: Ғазода камида уч киши ҳалок бўлди

Зарба қочқинлар лагери яқинига берилган.

custom img

АҚШ Россияга босимни кучайтирмоқда: Трамп 100 фоизгача бож тарифларини назарда тутувчи қонунни имзолади

Янги чоралар Хитой ва Ҳиндистонга ҳам таъсир қилади.

custom img

Эронда намойиш: юз минглаб одам АҚШга қарши намойишга чиқди

Теҳронда ҳукумат томонидан ташкил этилган митингда янги кўнгиллилар кучи намойиш қилиниб, иштирокчилар мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

“Доимий назорат” ортидан: Гренландия ва Дания АҚШ билан келишув тафсилотларини очиқлади

Вашингтон Гренландияда ҳарбий иштирокини кенгайтириш бўйича келишувга эришганини маълум қилган, бироқ унинг аниқ шартлари ҳозирча очиқланмаган.

custom img

АI хатоси: АҚШ-Хитой уриши бошланишига сал қолди

АI чатбот Хитой кемасидаги юкни нотўғри аниқлаб, уни Эроннинг ядровий қурол дастурига алоқадор деб кўрсатган.

custom img

45,1 млрд доллар ва ҳали тўлиқ ҳисоб эмас: АҚШнинг Эронга қарши уруши қанчага тушди?

Пентагоннинг янги ҳисоб-китобига кўра, шикастланган базалар ва биноларни таъмирлаш харажатлари киритилмаган.

custom img

12 та машина иштирокидаги ЙТҲ ва 3 киши ҳалок бўлди: Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи қамалди

Ўзбекистон фуқароси ҳайдовчилик гувоҳномасисиз, тормоз тизими носоз ва меъёридан ортиқ юкланган Shacman самосвалини бошқариб, ЙТҲга сабаб бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"