1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

БМТ Ассамблеяси “Толибон”нинг инсон ҳуқуқларини бузувчи сиёсатига кескин танқид билдирди

Ўзбекистон ҳам қўллаб-қувватлаган БМТ резолюциясида “Толибон” томонидан аёллар, қизлар ва фуқаролик жамиятига нисбатан чекловлар қораланди.

БМТ Ассамблеяси “Толибон”нинг инсон ҳуқуқларини бузувчи сиёсатига кескин танқид билдирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан “Толибон” ҳаракатининг инсон ҳуқуқларига зид сиёсатига кескин танқид билдирувчи резолюция қабул қилинди. Ҳужжатни 116 та давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам қўллаб-қувватлади. АҚШ ва Исроил қарши овоз берган бўлса, Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Эрон бетараф позицияда қолди.

 

Резолюция Германия, Ирландия ва Швеция томонидан илгари сурилган бўлиб, унда БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва Бош котибининг тавсиялари, шунингдек, Афғонистон бўйича БМТ махсус маърузачиси берган баҳолар асос қилиб олинган.

 

Ҳужжатда “Толибон” ҳаракати томонидан:

 

– қиз болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи чеклангани,

– нодавлат ташкилотлар фаолиятига тўсиқлар яратилгани,

– аёлларнинг эркин ҳаракатланишига қатъий чекловлар жорий этилгани

 

каби амалиётлар кескин қораланган.

 

Шунингдек, резолюцияда халқаро донорларни Афғонистондаги оғир гуманитар инқирозга, айниқса, аёллар ва болалар юз тутаётган муҳтожликларга бефарқ бўлмасликка ва тезкор ёрдам кўрсатишга чақирувчи банд мавжуд.

 

Мутaxассислар “Толибон” томонидан журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари ва ОАВ вакилларига нисбатан босим, цензура ва зўравонлик ҳолатларини ҳам танқид қилдилар. БМТ ушбу ҳаракатни сўз эркинлиги, ахборот олиш ҳуқуқи, халқаро ҳуқуқ меъёрларига амал қилиш, ноқонуний ҳибсга олиш, судсиз жазолаш ва инсон ҳуқуқлари бузилишларига чек қўйишга чақирди.

 

Резолюцияда, шунингдек, халқаро гуманитар ташкилотлар, дипломатлар ва тинч аҳоли хавфсизлигини кафолатлаш зарурлиги ҳам алоҳида қайд этилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика