Йил бошидан буён интернетда адоват, ирқчилик ва бошқа муросасизлик шаклларининг даражаси рекорд даражага етди. Бу ҳақда Euronews ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Европа Комиссиясининг Ирқчилик ва муросасизликка қарши кураш бўйича махсус ваколатхонаси Швеция, Португалия, Хорватия ва Латвия ҳукуматларини онлайн адоватга қарши қатъийроқ чоралар кўришга чақирди.
Европа Мониторинг Маркази маълумотларига кўра, интернетда токсик контент миқдори изчил ортиб бормоқда. 2024 йил апрель ойида умумий токциклик даражаси 0,22 баллни ташкил этган бўлса, май ойида рақамли анти-семитизм энг юқори кўрсаткични – 0,34 балл билан қайд этди.
Айниқса қуйидаги тоифадаги контентлар энг юқори даражадаги нафрат тилини ўз ичига олмоқда:
- Лöли (роман) жамоасига қарши контентлар – 0,30 балл
- Анти-ЛГБТҚ+ фикрлар – 0,29 балл
- Мусулмонларга қарши баёнотлар – 0,28 балл
- Қочқинларга нисбатан нафрат – 0,23 балл
- Жинсий мазмундаги контентлар – 0,19 балл (энг паст кўрсаткич, лекин адоватли тилдан фойдаланиш бўйича энг кенг тарқалгани)
Мутахассислар онлайн платформалардаги бу хавфли тенденциялар жамиятдаги муросасизлик ва ижтимоий зиддиятларни кучайтираётганини, шу боис модерация сиёсатларини такомиллаштириш ва қонунчиликни кескинлаштириш зарурлигини таъкидлашмоқда.


