Жаҳон

Бугун НАТО саммитига старт берилади

Унда йирик ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Бугун НАТО саммитига старт берилади

 

Сешанба куни Мадридда НАТОнинг уч кунлик саммитига старт берилади. Унда йирик ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

 

Саммитининг асосий масалалари қаторига альянснинг 2030 йилгача бўлган стратегик концепцияси қабул қилиш, Украина можароси, Россия билан мулоқотдан расман воз кечиш ва уни асосий таҳдид деб эълон қилиш, Европадаги кучлар сонини сезиларли даражада ошириш ҳамда Туркиянинг Швеция ҳамда Финляндиянинг НАТОга қўшилишига қўйган ветосини олиб ташлаш кабилар киради.

 

“ТАСС”нинг қайд этишича, жорий учрашув том маънода тарихий бўлади: Шимолий Атлантика блоки 30 йил ичида илк бор ўзининг асосий вазифасига — Россияни тийиб туришга қайтади. Унинг янги Стратегик концепциясида Москва альянс хавфсизлиги учун асосий таҳдид деб эълон қилинади. Бундан ташқари, НАТО тарихида илк бор унинг асосий ҳужжатида Хитой тилга олиниб, у “тизимли чақириқ” сифатида белгиланиши кутилмоқда.

 

Шунингдек, альянс кучлари қарийб етти баробарга оширилади — ҳозирги 40 мингдан  300 минггача. Украинага ҳам йирик ҳарбий ёрдам пакети тасдиқланади.

 

Аввалроқ НАТО Хитой ва Россия билан муносабатларини қайта кўриб чиқиши тўғрисида хабар берилганди.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.