энг долзарб
|
18 Ноябр 09:27
244
энг долзарб
|
18.11.2021, 09:27
244

Бугун пойтахтда айрим кўчалар вақтинча ёпилади

Бунга давлат байроғи қабул қилинган кун сабаб қилиб кўрсатилган.

 

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, 18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи қабул қилинган куни муносабати билан бугун соат 08:00 дан соат 11:00 гача Фурқат — Бешёғоч кўчасидан И.Каримов — Фурқат кўчасигача бўлган ҳудуд транспорт ҳаракати учун ёпилади.

 

"Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз", — дейилади хабарда.

 

Аввалроқ 9-10 октябрь кунлари триатлон бўйича халқаро мусобақа ўтказилиши муносабати билан Тошкент шаҳридаги айрим йўллар вақтинча ёпилганди.