1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Бугун Президент тадбиркорлар билан учрашади

Шавкат Мирзиёев очиқ мулоқот доирасида бир гуруҳ соҳа вакилларига давлат мукофотларини топширади.

Бугун Президент тадбиркорлар билан учрашади

Бугун Президенти Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

 

Тадбир давомида тадбиркорлик соҳаси вакиллари билдирган таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади, шунингдек, бир гуруҳ тадбиркорларга давлат мукофотлари топширилиши режалаштирилган.

 

Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан илк очиқ мулоқоти 2021 йил 20 августда бўлиб ўтган эди. Ўша учрашувда Президент ушбу анъанани йўлга қўйиш ташаббуси билан чиққан ва 20 август санасини Тадбиркорлар куни сифатида белгилашни таклиф қилганди.

 

Шундан буён тадбиркорлар билан учрашувлар мунтазам ўтказиб келинмоқда. Уларда бизнес вакилларини ўйлантираётган долзарб масалалар муҳокама қилиниб, уларнинг таклифлари асосида қатор қарорлар қабул қилинмоқда. Шу вақтга қадар очиқ мулоқотларда илгари сурилган қарийб 1 минг таклиф қонун ва қарорларда ўз аксини топган.

 

Бугунги учрашувга тайёргарлик жараёнида эса 26 та йўналиш бўйича 7 мингга яқин тадбиркор билан мулоқот ўтказилди. Шунингдек, “call-марказ” орқали 13 мингдан ортиқ мурожаат ва ташаббус келиб тушган. Президент Шавкат Мирзиёев ушбу мурожаатлар асосида ишлаб чиқилган ҳамда тадбиркорлик фаолиятига янада кенг имконият ва қулайликлар яратишга қаратилган янги ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.

 

Давлатимиз раҳбари, шунингдек, бугун пойтахтимизнинг “Янги Тошкент” ҳудудида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика