19 август куни Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини ошириш ва замонавий ёндашувларни жорий этишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.
Мазкур ташаббуслар давлат раҳбарининг 2025 йил 7 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлари асосида соҳaга оид мутахассислар, аҳолининг фикрлари ҳамда хусусий сектор вакиллари иштирокида ишлаб чиқилди.
Йиғилишда:
1 500 та клиник протоколни халқаро талабларга мослаштириш, кенг тарқалган касалликлар бўйича рақамлаштирилган бемор йўриқномаларини ишлаб чиқиш;
гипертония, юрак ишемик касаллиги ва диабетнинг олдини олиш мақсадида сунъий интеллект асосида янги протокол ва усулларни жорий этиш;
Тошкентда 250 ўринли Миллий неврология ва нейрореабилитация маркази ташкил этиш;
2030 йилгача 198 та марказлашган лаборатория очиш ва уларни тўлиқ рақамлаштириш;
олий ва профессионал тиббий таълимни халқаро талабларга мослаштириш, ҳамшираларни халқаро сертификатлаш тизимини жорий этиш;
қон хизмати хавфсизлигини таъминлаш ва фармацевтика соҳасида халқаро стандартларни қўллаш каби ташаббуслар муҳокама қилинди.
Президент илгари сурилган таклифларни маъқуллаб, соҳaга оид тегишли ҳужжатларни имзолади ҳамда белгиланган вазифаларнинг сифатли ижросини таъминлаш юзасидан топшириқлар берди.


