Ўзбекистон

Бухородан Тошкентга келаётган «Афросиёб» поезди йўлда тўхтаб қолди

Йўловчиларга чипта нархи тўлиқ қайтариб бериладиган бўлди.

Бухородан Тошкентга келаётган «Афросиёб» поезди йўлда тўхтаб қолди

 

Кеча, 1 январь куни Бухоро–Тошкент йўналишидаги «Афросиёб» поезди электр кучланишли сим тармоғидаги носозлик сабаб Янги Чиноз–Чиноз перегон оралиғида тўхтаб қолди. Ҳолат юзасидан «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ маълумот берди.

 

Қайд этилишича, йўловчиларни манзилга хавфсиз етказиб келиш мақсадида 20:35 да Тошкент-Шимолий вокзалидан захира «Афросиоб» электропоезди  жўнатилган ва ушбу поезд Чиноз бекатига 21:05 етиб борган. 269 нафар йўловчи захира поездига хавфсиз ўтказилиб, поезд Тошкент-Марказий вокзалига 22:05 да етиб келган.

 

“Йўловчиларга йўл давомида қўшимча иссиқ чой-кофе ва озиқ-овқат бепул тарқатилди. 269 нафар йўловчига чипта нархи тўлиқ қайтариб берилади”, — дейилади хабарда.

 

“Болалик кутиб турмайди”: Саида Мирзиёева Қаршидаги мактаб ва боғча шароити билан танишди

“Болалик кутиб турмайди”: Саида Мирзиёева Қаршидаги мактаб ва боғча шароити билан танишди

Маълум бўлишича, боғча авария ҳолатида, мактабда эса синфхоналар совуқ, парталар эскирган.

Фаррошларнинг ойлиги берилмаяптими? Метрополитен изоҳ берди

Фаррошларнинг ойлиги берилмаяптими? Метрополитен изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенида ишловчи фаррошларнинг ойлик маошлари кечиктирилаётгани ёки умуман берилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бухорода аҳолининг 80 фоизи автомобилда қатнайди: қўшимча 120 та автобус олиб келинади

Бухорода аҳолининг 80 фоизи автомобилда қатнайди: қўшимча 120 та автобус олиб келинади

Вилоятда жамоат транспортини ривожлантириш, аэропорт ва вокзаллар атрофидаги хизматлар сифатини ошириш ҳамда янги турар жой массивларини қуриш топширилди.

“Бундан буён ъкамбағал оила қолмадиʼ деган ҳисобот ўтмайди” — Президент

“Бундан буён ъкамбағал оила қолмадиʼ деган ҳисобот ўтмайди” — Президент

Хорижда кам маошга ишлаётган бухороликлар касбга ўқитилиб, юқори даромадли ишга жойлаштирилади.

Бухорода 300 миллион долларлик аэропорт қурилмоқда: у 20 та самолётга хизмат кўрсатади

Бухорода 300 миллион долларлик аэропорт қурилмоқда: у 20 та самолётга хизмат кўрсатади

Келаси йили Бухородан Малайзия, Индонезия, Кувайт, Миср ва Баҳрайнга тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Бухоро ва Самарқанд орасидаги йўл 1,5 соатга қисқариши кутилмоқда

Бухоро ва Самарқанд орасидаги йўл 1,5 соатга қисқариши кутилмоқда

Вилоятда 30 миллиард долларлик янги ташаббуслар амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

Тошкентда Li 9 пиёдани уриб юборди: эркак воқеа жойида вафот этди

Тошкентда Li 9 пиёдани уриб юборди: эркак воқеа жойида вафот этди

41 ёшли эркак йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган бўлган.

10 йилгача қамоқ: Ўзбекистонда экстремизмга қарши кураш чоралари кучайтирилади

10 йилгача қамоқ: Ўзбекистонда экстремизмга қарши кураш чоралари кучайтирилади

Экстремистик материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш мақсадида сақлаш, шунингдек, тақиқланган ташкилотлар рамзларини тарқатиш учун жарима ёки маъмурий қамоқ жазоси қўлланиши мумкин.